Германия Туркия расмийларининг мамлакатда яшаётган Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорлари ҳисоб-рақамларини музлатиш ҳақидаги талабини рад этди. Бу ҳақда, Spiegel манбаларига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Анқара бу ҳақдаги талабни Германия ТИВга шу йил баҳорида юборганди. Ҳужжатда Гуленга алоқадорлиги тахмин қилинган келиб чиқиши Туркияга мансуб 80 кишининг номи тилга олинган.
Немис расмийлари июнь охирида мазкур талабни рад этди. Германия ТИВ ички ишлар ва адлия вазирликлари билан маслаҳатлашувлардан сўнг Анқарага жавоб йўллади.
Ҳужжатда бундай ҳаракатлар учун ҳуқуқий асослар мавжуд эмаслиги билдирилган.
Изоҳ (0)