КХДРда қитъалараро баллистик ракеталарга каллак сифатида ўрнатилиши мумкин бўлган водород бомбаси яратилди. Бу ҳақда Yonhap агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Таъкидланишича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ишланмани шахсан бориб кўрган. Хабарга кўра, КХДР янада мукаммалроқ ядро қуроли яратишга муваффақ бўлган. Бу мазкур қуролнинг мамлакатдаги ривожида жиддий қадам ҳисобланади.
КХДР томонидан маълум қилинишича, янги ишланмани ҳатто юқори баландликда ҳаракатга келтириш мумкин.
Изоҳ (0)