Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ташкилоти АҚШ авиациясини ИШИД жангарилари эвакуация қилинаётган автобуслар ҳаракатланиши ва уларга гуманитар ёрдам етказишга халақит беришда айблади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ташкилот баёнотига кўра, автобусларда нафақат ИШИД жангарилари, балки уларнинг оила аъзолари, кексалар, қариялар ва ҳомиладор аёллар бўлган.
Олти автобусдан иборат конвой Сурия ҳукумати назоратидаги ҳудудда қолган. Конвой жангарилар «Ҳизбуллоҳ» билан эришган келишув доирасида Ироқ билан чегара яқинидаги ИШИДга тобе ҳудудларга йўл олганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)