Мьянмадаги Ракхайн (Аракан) штатида ислом динига эътиқод қиладиган рохинжа этник гуруҳи истиқомат қиладиган 2600 дан ортиқ уй ёқиб юборилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Reuters бу Мьянмада охирги 10 йил мобайнида мусулмонлар билан боғлиқ энг қонли ҳолат эканлигини маълум қилди. БМТ қочоқлар иши агентлигига кўра, 58 мингдан ортиқ рохинжа мамлакатни тарк этди ва Бангладешга ўтди.
Мамлакат расмийлари маҳаллий экстремистик гуруҳни уйларга ўт қўйишда айблади. Бироқ рохинжаларнинг ўзи уйларга ўт қўйилишини Мьянма расмийларининг яшаб турган манзилларидан бадарға қилишга уриниши деб баҳоламоқда.
Изоҳ (0)