Шимолий Кореяда 5,6 магнитудали зилзила қайд этилди: Сеул Пхеньян олтинчи ядро синовини ўтказганлигини истисно этмади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«КХДР олтинчи ядро синовини ўтказган бўлиши мумкин. Миллий хавфсизлик кенгаши чақирилмоқда», — маълум қилди Yonhap Жанубий Корея президенти маъмурияти вакилларига таяниб.
Корея метеорология агентлигига кўра, 5,6 магнитудали ерости силкиниши КХДР ядро полигони жойлашган Хамгён-Пукто провинциясининг Килчжу шаҳрида қайд этилди. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)