Лос-Анжелес маъмурияти ҳудуддаги ўрмон ёнғинлари суръати кучайиб кетгани муносабати билан аҳолидан ўз уйларини тарк этишни сўради. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, кучли шамол сабаб ёнғин катта тезликда тарқалмоқда, бу ҳолат ёнғинни бартараф этишга халал бермоқда.
Шаҳар маъмуриятининг мазкур талаби хавф ҳудудида жойлашган 200 хонадонга тааллуқли. Бундан ташқари, расмийлар 210 Фрееwай трассасини ҳам вақтинча ёпган.
Аввалроқ АҚШнинг Орегон штатида ўрмон ёнғинлари сабабли маҳаллий аҳоли хавфсиз ҳудудга кўчирилган эди.
Изоҳ (0)