Брюссель аэропортида йўловчилардан бири ёнида бомба борлигини маълум қилганидан сўнг, Ryanair авиакомпанияси самолёти йўловчилари эвакуация қилинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Самолёт «Брюссель — Мадрид» йўналиши бўйлаб парвоз қилиши лозим эди. Самолётга чиқиш вақтида йўловчилардан бири «Аллоҳу Акбар» деб бақирган ва ёнида бомба борлигини маълум қилган.
Хавфсизлик хизмати йўловчиларни эвакуация қилган ва самолётни текширувдан ўтказган, бироқ хавфли предметларни топмаган.
Қайд этишларича, ёнида бомба борлигини айтиб бақирган эркак ва унинг ҳамроҳлари маст аҳволда бўлган.
Изоҳ (0)