Нидерландиялик олимлар инсон умри давомийлигининг ўртача чегарасини аниқлади, деб ёзади «Газета.ru» Тилбург университети хабарига таяниб.
Олимлар сўнгги 30 йил ичида 94 ёшдан ошиб вафот этган 75 минг нафар аҳоли ўлимини ёш жиҳатдан таҳлил қилиб чиқди. Аёллар учун максимал ҳаёт давомийлиги 115,7 ёшни, эркаклар учун эса — 114,1 ёшни ташкил қилди. Таъкидланишича, сўнгги йилларда Нидерландияда узоқ умр кўрувчилар сони уч карра ўсган бўлишига қарамай, умр узоқлиги чегараси ошмаган.
Тадқиқотчилар аниқлик киритишича, олинган рақамлар тахминий бўлиб, баъзи ҳолатларда узоқ умр кўрувчилар ёши 120 га ҳам етиши мумкин.
Изоҳ (0)