Сурия қўшинлари ва кўнгиллиларнинг гуруҳлари Акербат шаҳрини ИШИД жангариларидан озод этди. «Коммерсантъ» хабарига кўра, операция Россия ҳарбий-космик кучлари кўмагида ўтказилган.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, рус самолётлари террорчиларнинг таянч нуқталари ва зирҳли техникалари, артиллерия марралари, бошқарув пункти ва алоқа узелларини йўқ қилган.
Қайд этишларича, мазкур операция давомида ИШИДнинг Сурия марказий қисмидаги сўнгги йирик таянч қароргоҳи йўқ қилинган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)