Маккада 2017 йилги Ҳаж мавсуми бошланганидан бери араб мамлакатларидан ташриф буюрган 39 нафар зиёратчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Саудия Арабистони Бош статистика бюроси маълумотларига кўра, Миср ва Жазоирнинг саккиз нафардан фуқароси вафот этган (бу энг юқори кўрсаткич).
Бюронинг қайд этишича, вафот этганларнинг бари кекса ёшдаги зиёратчилар бўлиб, улар «табиий сабабларга кўра — сурункали касалликларнинг кучайиши оқибатида» жон таслим қилган.
Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсия қилишича, сурункали касалликка чалинган мусулмонлар Ҳаж зиёратидан тийилишлари мақсадга мувофиқдир.
Изоҳ (0)