Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан телефон суҳбати ўтказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Суҳбат давомида Трамп Назарбоевни Вашингтонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.
«Телефон суҳбати давомида АҚШ президенти Нурсултон Назарбоевни Остонада EXPO – 2017 халқаро кўргазмасининг муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади ҳамда ушбу тадбирда АҚШ делегациясининг иштирокини юқори баҳолади», — дейилади Қозоғистон президентининг матбуот хизмати тарқатган хабарномада.
Қозоғистон президенти Техас ва Луизиана штатларидаги «Харви» тўфони билан боғлиқ воқеалар юзасидан америкалик ҳамкасбига ҳамдардлик билдирди.
Бундан ташқари, икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)