Кенияда қайта президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Мамлакат Олий суди мухолифат номзоди Райла Одинга шикояти туфайли шундай қарор қабул қилди: у натижалар сохталаштирилган деб топди ва судга мурожаат этди, дея хабар беради CNN.
Мухолифат номзодининг талабини 6 нафар судьядан 4 нафари қўллаб-қувватлади.
«Президентлик сайловлари конституцияга мувофиқ ўтмади, шу сабабли эълон қилинган натижалар ҳақиқий эмас», — маълум қилди суд раиси Дэвид Марага.
Қайта сайловлар 60 кун ичида ўтказилиши лозим.
Кенияда президентлик сайловлари натижалари 8 августда эълон қилинди ва оммавий тартибсизликларга сабаб бўлди. Марказий сайлов комиссияси уларда амалдаги давлат раҳбари Ухуру Кениата ғалаба қозонганини билдирганди.
Изоҳ (0)