Таиланднинг Пхукет ороли соҳилидаги маҳаллий пляжлардан бирида сузиб юрган тимсоҳ қўлга олинди, деб хабар берди Phuket News.
Рептилияни иккинчи уринишдагина қўлга олишга муваффақ бўлинган. Биринчи бор тимсоҳ маҳаллий балиқчилик департаменти ходимлари томонидан қўйилган тўрдан қочиб чиқиб кетган.
Bangkok Post газетасининг аниқлик киритишича, тимсоҳни қўлга олишда жами 15 нафар департмент ходимлари ва маҳаллий балиқчилар иштирок этган. Қўлга олинган тимсоҳнинг оғирлига 200 килограммдан ортиқ, узунлиги эса уч метрга тенг. Тимсоҳ Пхукетдаги балиқчилик илмий-тадқиқот марказига жўнатилган.
25 август куни австралиялик турист дрон ёрдамида Пхукет соҳили бўйида сузиб юрган тимсоҳни видеога олган эди. Бир неча кундан сўнг турист видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштирган ва шундан кейингина маҳаллий ҳукумат унга эътибор қаратган.
Изоҳ (0)