Урал тоғ-металлургия комбинати эгалари Искандар Маҳмудов ва Андрей Бокаревга тегишли компания Владимир вилоятида, Москва вилояти билан чегарада чиқиндини қайта ишлаш тажриба станцияси қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Объект майдони 57 гектарни ташкил этади. Бу ерда маъмурий бино, ёнғинни ўчириш ҳавзалари, тозалаш иншоотлари жойлашади.
Станция умумий майдони 1,2 минг гектар бўлган ҳудудда қурилади. Лойиҳа доирасида чиқиндини қайта ишлаш заводи ҳам ишга туширилиши айтилмоқда. Маҳаллий аҳоли ахлаттепанинг пайдо бўлиши ва Москва экологиясига зиён етишидан хавотир олмоқда.
Чиқиндилар қаердан ва қанча миқдорда келтирилиши ҳозирча муҳокама қилинмоқда. Маҳаллий аҳоли ва боғ эгалари йиғилишида чиқиндилар Москва шаҳри ва вилояти, шунингдек, Владимир вилоятидан келтирилиши билдирилган.
Изоҳ (0)