Хитой ҳукумати мамлакат мадҳиясини куйлаш ҳуқуқини чекловчи қонун қабул қилди. Бундан буён уни фақат сиёсий тадбирларда, байроқ кўтариш ва тақдирлаш маросимларида, спорт мусобақаларида ва баъзи бошқа тадбирларда куйлаш мумкин бўлади. Хитойликлар мадҳия янграётган вақтда тик туришга мажбур. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Мадҳияни дафн маросимларида, «номуносиб шахсий йиғилишлар»да куйлаш, ундан рекламаларда ёки жамоат жойларида фон мусиқаси сифатида фойдаланиш тақиқланди.
Мадҳия қаторларини қасддан ўзгартириш ёки уни ҳурматсизларча куйлаганлик учун 15 суткалик қамоқ ёки жиноий жазо белгиланган. Қонун Гонгконг ва Макао ҳудудида ҳам амал қилади.
«Кўнгиллилар марши» деб номланадиган Хитой мадҳияси 1935 йилда шоир ва драматург Тян Хан томонидан ёзилган, мусиқаси эса Не Эр томонидан басталанган.
Изоҳ (0)