Ксения Собчак Россия президенти маъмурияти билан алоқада эмаслиги ва Кремль режаларидан бехабарлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Мустақил одамман ва ҳеч қачон қандайдир ‘маъмуриятлар’ билан алоқада бўлмаганман ва бўлмайман ҳам. Бундан жуда фахрланаман», — дея ёзув қолдирди Собчак Instagram’даги саҳифасида.
Собчак «юқори кабинетлар»да нима муҳокама этилаётганини билмаслигини таъкидлади ҳамда Россия сиёсий муҳитига «зерикарли ва жирканч» дея баҳо берди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ОАВларда Россияда 2018 йилги президент сайловларида аёл номзодларни илгари суриш эҳтимоли муҳокама қилинаётгани, улар орасида 5—7 киши кўриб чиқилаётгани ва экспертлар томонидан Ксения Собчак номзоди «идеал вариант» деб аталгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)