Россиянинг Ярославл вилояти Пошехоне шаҳри фуқароси битта дўконда 23 марта ўғрилик содир этишда айбланмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Полициячиларнинг кузатув камераларидаги тасвирларга асосланган ҳолда аниқлашича, жиноятчи икки кун ичида битта дўконга кириб, кийими остида алкоголь ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб чиқиб кетган. Биринчи кунда эркак тўққиз марта, иккинчи куни эса 14 марта ўғрилик содир этган.
Ҳеч қаерда ишламайдиган гумонланувчи эркак ўз айбини тан олган ва етказилган зарарни қоплашга тайёрлигни билдирган.
Изоҳ (0)