Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри яқинида тўлқин 9 метрли букри кит боласини соҳилга чиқариб ташлади, деб ёзади «Naukatv.ru».
Маҳаллий ҳукумат ва кўнгиллилар бир неча соатлар давомида уни денгизга қайтаришга уринди. Хабар берилишича, жониворни қутқариш операцияси муваффақиятли ўтган.
Операцияда 300 га яқин киши қатнашди. Экспертлар айтишича, кит боласи сув қайтаётган пайтда тасодифан онасидан ажралиб кетган.
Изоҳ (0)