Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан суҳбат чоғида Bloomberg агентлигининг Иқтисодиётни ривожлантириш вазири Максим Орешкин «Путиннинг фаворити» эканлиги ҳақидаги мақоласига изоҳ берди, деб ёзади «РБК».
Песковнинг айтишича, у «вазият бўйича Bloomberg’дек кенг билимга эга эмас», шу туфайли баҳо бера олмайди. «Содда қилиб айтганда, бундай маълумотлар қаердан оқиб келаётгани менга тушунарсиз», — дея хулоса қилди у.
Bloomberg’нинг 25 августдаги мақоласида «Путиннинг фикрлаш тарзи билан таниш бўлган» уч манбага таяниб, Россия етакчиси ўз фаворитини танлагани, у ҳокимият олий эшелонларининг бошқа вакилларига қараганда каттароқ сиёсий вазнга эга Максим Орешкин эканлиги айтилган эди. Bloomberg суҳбатдошлари ўз ахборотини шу билан тасдиқладики, айнан Орешкин Россия президентининг АҚШ президенти билан Гамбургдаги G20 саммитида бўлиб ўтган биринчи учрашуви тафсилотларини фош қилган эди.
Максим Орешкин эса ОАВларнинг у президент фаворити эканлиги ҳақидаги хабарларига жавобан, шунчаки «ўз ишини бажаргани»ни маълум қилди.
Изоҳ (0)