Венесуэла АҚШга «Харви» тўфони асоратларини бартараф этиш учун 5 миллион доллар тақдим этишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Хорхе Арреаса маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«PDVSA давлат нефтгаз компаниясининг АҚШда ишлайдиган Citgo шўъба корхонаси Хьюстон ва Корпус-Кристи шаҳарларидаги жабрланган оилаларни қўллаб-қувватлаш учун 5 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри ёрдам кўрсатиш ниятида. Шунингдек, биз минтақага қутқарувчилар ва шифокорларни жўнатишга ҳам тайёрмиз. Бу ҳақда АҚШнинг Каракасдаги муваққат вакилини ёзма равишда хабардор қилдик», — деди Хорхе Арреаса.
Вазир икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги сиёсий қарама-қаршиликларга қарамай, Венесуэла АҚШ халқи билан бирдам эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)