КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг рафиқаси йил бошида учинчи фарзандини дунёга келтирган, деб ёзади «Корреспондент.net» Жанубий Корея разведкасига таяниб.
Тахмин қилинишича, Ли Соль Чу учинчи фарзандини февраль ойида дунёга келтирган, чунки 2016 йилнинг тўққиз ойи давомида у омма олдига чиқмаган.
Yonhap агентлиги маълумотларига кўра, Ким Чен Ин ва хонанда Ли Соль Чу 2009 йилда турмуш қурган. 2010 ва 2013 йилларда уларнинг илк икки фарзанди туғилган.
Америкалик баскетболчи Деннис Родман 2013 йилда КХДРга ташриф буюргач, Ким Чен Иннинг иккинчи фарзанди — Ким Чжу Э исмли қизча эканлигини маълум қилган эди. Қолган болаларининг исмлари ва жинслари номаълум.
Изоҳ (0)