Германияга бориб ишлайдиган бошқа мамлакат вакиллари 2016 йилда ўз ватанларига рекорд миқдорда маблағ юборган. Бу ҳақда Bundesbank маълумотларига асосланиб Wirtschaftswoche маълум қилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
2016 йилда мигрантлар 4,2 миллиард евро миқдорида пул ўтказмаларини амалга оширган бўлиб, бу Германия бирлашганидан бери мутлоқ рекорд ҳисобланади ва 2015 йилги кўрсатгичлардан 700 миллион еврога кўп демакдир.
Нашрнинг таъкидлашича, Шарқий Европага ўтказилаётган маблағлар мунтазам ошиб бормоқда. Сурияга жўнатилган пуллар ҳам ортган: 2015 йилда 18 миллион евро жўнатилган бўлса, 2016 йилда бу кўрсатгич 67 миллионни ташкил этган.
Бироқ мутлоқ рекорд Туркияга тегишли: Германияда ишлайдиган Туркия фуқаролари йилига 800 миллион еврога яқин маблағни ватанларига жўнатади.
Изоҳ (0)