Тожикистон шарқидаги Рошткала — Хорог йўлининг 20-километрида Stareх микроавтобуси дарёга қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Тоғли Бадахшон автоном вилояти фавқулодда вазиятлар қўмитасига кўра, авария 28 август, душанба куни маҳаллий вақт билан 7:30 да рўй берди. Ҳайдовчи бошқарувни уддалай олмагани ва микроавтобус Шохдара дарёсига қулагани билдирилмоқда.
Микроавтобусдаги 13 кишидан 10 нафари, жумладан, 4 нафар бола ҳалок бўлди. Ҳайдовчи ва икки йўловчи омон қолди. Улар Хорог шаҳри касалхонасига етказилди.
Изоҳ (0)