АҚШ энергетика вазирлигининг ядро хавфсизлиги миллий бошқармаси мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари билан ҳамкорликда ой бошида Невада штатида B61 ядро бомбасининг модификациясини икки марта синовдан ўтказди, деб ёзади «Корреспондент.net» муассаса хабарига таяниб.
B61-12 бомбаси синовлари 8 август куни Тонопа шаҳридаги полигонда бўлиб ўтди.
Синовлар чоғида ядровий жанговар қисмлари бўлмаган бомба F-15E қирувчисидан ташланди, бундан мақсад унинг ноядровий функцияларига ва қирувчининг қурол етказиш қобилиятига баҳо беришдан иборат бўлган.
Синовлар B61-12 хизмат муддатини узайтириш дастури доирасида бўлиб ўтди. Қўмита маълумотларига кўра, B61 модификациясининг илк саноат нусхаси 2020 йил мартигача якунланади.
Изоҳ (0)