Украиналик журналистлар мамлакатнинг собиқ президенти Виктор Янукович истиқомат қилаётгани тахмин этилаётган Москва вилоятидаги уй фотосини эълон қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Баландлиги камида 4 метр бўлган девор ортидан деярли ҳеч нарсани кўришнинг имкони йўқ. Фақат мансард қавати (қўриқчилар уйи ёки гараж) деразалари кўзга ташланиб турибди. Улар хавфсизликни таъминлаш мақсадида шаффоф ўқ ўтмайдиган тўсиқ билан ҳимояланган. Кичик пешлавҳа уй Россия ИИВнинг ‘Қўриқлаш’ давлат корхонаси назоратида эканлигидан огоҳлантириб турибди. Интернет ишламайди», — дея ҳикоя қилади «Страна» нашри.
Олдинроқ Россия Давлат думаси депутати Иосиф Кобзон Украинанинг собиқ президенти унга қўшни — Москва вилояти, Oдинцово тумани, Баковка посёлкасида яшашини билдириб қўйганди. Журналистлар шундан сўнг дарров Кобзоннинг дачаси жойлашган «Лесная» кўчасини топди ва Януковичнинг эҳтимолий манзилини аниқлади.
Изоҳ (0)