26 август, шанба куни КХДР учирган учта ракета кичик масофали баллистик ракеталар синфига киради, деб ёзади «ТАСС» Корея Республикаси миллий мудофаа вазирлигига таяниб.
Жанубий кореялик ҳарбийлар ўзларида бор маълумотларнинг барчасини ўрганиб чиққач, шундай хулосага келди.
Нашр эслатишича, аввалроқ ракеталар бараварига ўқ отиш реактив тизимлари ёрдамида учирилган бўлиши мумкинлиги хабар қилинган эди. Ракеталар парвози 26 август, шанба куни маҳаллий вақт билан тахминан 06:49 (Тошкент вақти билан 03:49)да қайд этилган эди. Ракеталарнинг баъзилари 250 километрдан ортиқ масофага учган.
Изоҳ (0)