Дубайда жарроҳлар 25 литр қон йўқотган ва кесарча кесишни бошидан ўтказган она ҳамда унинг тўққизинчи боласини сақлаб қолди. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.
Бу 38 ёшли аёл ҳаётидаги бешинчи кесарча кесиш эди ва бола туғилиши катта хавф туғдирарди. Шифокорлар одатда бундай ҳолатларда ҳомиладорликдан сақланишни маслаҳат беради, бироқ аёлнинг оиласи бунга кўнмади.
Тўлғоқ қийинчилик ва тўхтовсиз қон йўқотиш билан бошланди. Жарроҳлар аёлга ёзма рухсат берилишини кутиб ўтирмай доимий қон қуйиб турди, жами 100 пакетда қон берилди.
Она ва чақалоқ оғир операциядан сўнг омон қолди. Оила шифокорларга миннатдорлик билдирмоқда.
Изоҳ (0)