Нью-Йоркда яшовчи 36 ёшли Кара Муллинс ҳамда 42 ёшли Освалдо Химинезнинг тўйи автобусда бўлиб ўтди, деб хабар берди Associated Press.
Жуфтликка уларнинг таниши — айнан шу мақсадда ҳар қандай эътиқодга бўйсунувчиларни ҳурмат қиладиган Universal ҳаёт черкови роҳибига айланган дўсти никоҳ ўқиди.
Маросимда 50 нафар меҳмон ва тасодифий йўловчилар иштирок этди. Тўй маросимини NY1 телеканали трансляция қилди.
Бўлажак эр-хотин 13 йил олдин айнан шу йўналишда қатнайдиган автобусда танишиб қолган. Куёвнинг NY1 телеканалига маълум қилишича, ноодатий тўйни ташкил этиш фикри ўзидан чиққан, келин эса унинг таклифини қўллаб-қувватлаган.
Изоҳ (0)