Британия полицияси томонидан ўтказилган махфий текширув операцияси чоғида террорчилар мамлакат парламенти биносини беш дақиқада эгаллаши мумкинлиги аниқланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
The Telegraph нашрига кўра, операция давомида жангарилар қиёфасидаги полиция зобитлари парламент биносига Темза дарёси томонидан яқинлашиш учун қайиқдан фойдаланди. Шундан сўнг улар ичкарига ўтиб, вакиллар палатасини ишғол қилди.
Бундай ҳужум парламент аъзолари орасида кўплаб қурбонлар — юз кишигача ҳалок бўлишига олиб келиши мумкинлиги билдирилмоқда.
Шу муносабат билан полиция парламент биноси хавфсизлигини кучайтириш бўйича қатор тавсиялар тайёрлади. Жумладан, Темзада ҳимоя тўсиқлари ўрнатиш таклиф этилмоқда.
Изоҳ (0)