Хитой жанубига ҳафта мобайнидаги иккинчи кучли тўфон — «Пакхар» ёпирилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Тўфон 27 август, якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 9:00 атрофида Гуандун провинциясининг Тайшанm шаҳри соҳилларига етиб борди. Тўфон эпицентрида сониясига 33 метрга етмоқда, бу эса 12 балл демак.
Гонгконг ва Макао расмийлари «Пакхар» яқинлашуви туфайли пўртана хавфининг саккизинчи даражасини (ўн балли даража бўйича) эълон қилди. Гонконг аэропортида 300 дан ортиқ рейс бекор қилинди. Шунингдек, паром қатнови ҳам тўхтатилди.
Табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун тарихда илк бор Хитой армияси ҳарбий хизматчилари жалб этилди.
Изоҳ (0)