Иордания яқин орада Сурия билан чегара очилишига умид қилмоқда. Бу ҳақда ахборот вазири Муҳаммад Нўъмоний маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Сурия билан муносабатларимиз тўғри йўналишда кетмоқда. Сурия жанубида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувга риоя этилмоқда, яқин орада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилишига умил қиламиз. Агар вазият шундай давом этса, бу икки давлат ўртасида назорат-ўтказиш пунктлари яна очишимизга имкон беради», — деди вазир.
Маълумот учун, Иордания АҚШ ва Россия билан биргаликда Суриянинг мамлакат билан чегарасидаги уч жанубий вилоятида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувга риоя этилишининг кафили ҳисобланади.
Изоҳ (0)