Буюк Британияда икки юк автомобили ва микроавтобуснинг тўқнашуви оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси Лондондан 50 километр шимоли-ғарбдаги Ньюпорт-Пагнелл шаҳрида, асосий автомагистралларидан бирида рўй берди.
Микроавтобусдаги саккиз кишидан тўрт нафари ҳалок бўлди, яна тўрт нафари, жумладан, болакай жароҳатланди. Авария сабаблари ҳозирча номаълум, бироқ микроавтобус юк машиналари томонидан буткул мажақлангани айтилмоқда. Автомагистрал бир неча соатга ёпилгани сабабли улкан тирбандликлар юзага келди.
Юк машиналарининг икки ҳайдовчиси қўлга олинди ва ҳибсда сақланмоқда. Улар автомобилларни хавфли бошқаришда гумон қилинмоқда.
Изоҳ (0)