Германия 1992 йилдан бери хориждаги ҳарбий миссияларни молиялаштириш учун 21 миллиард евро атрофида сарфлади. Бу ҳақда, DPA манбаларига таяниб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
25 йил мобайнида 52 та халқаро миссияда Бундесвернинг 410 минг ҳарбий хизматчиси иштирок этди, 108 киши ҳалок бўлди.
Мамлакат парламентидаги сўллар фракцияси раисининг ўринбосари Сабине Циммерман қуролли кучларнинг хориждаги можароларда иштирок этиши ва немис қурол-аслаҳасини хорижга еказиб берилишини тўхтатишни талаб қилди.
Изоҳ (0)