Туркияда ИШИД етакчиларидан бири қўлга олинди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Hurriyet нашрига кўра, экстремист Эскишаҳар шаҳрида, хавфсизлик кучларининг аксилтеррор операцияси давомида ҳибсга олинди. Унинг кимлиги маълум қилинмади.
Тергов террорчи Туркияга Ироқдан келгани, бу ерда мамлакатнинг собиқ бош вазири Нури ал-Маликийга қасд қилишга урингани учун қамалганини аниқлади. ИШИД жангарилари унга қамоқдан қочишга ёрдам берган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)