АҚШнинг Техас штатига «Харви» довули ёпирилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Рокпорт ёнғинга қарши кураш департаменти вакили Рой Лэйрдга кўра, улар штатнинг Аранзас округида ҳаётдан кўз юмган.
Довул туфайли айрим бинолар вайрон бўлди, электр узатиш линиялари узилган, дарахтлар илдизи билан қўпорилди. Авария бригадалари вайроналарда ишини давом эттирмоқда.
Расмийлар «Харви» келтирган тўлиқ зарарни ҳозирча баҳолашга улгурмади. Унинг оқибатларини бартараф этишга 40 миллиард доллар сарфланиши мумкинлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)