Беларусь миллий конгресси етакчиси ва мамлакат президентлигига собиқ номзод Николай Статкевич ҳибсга олинди. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи Марина Адамович маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Николай 26 август, шанба куни уйимиз яқинида, учрашувга кетаётганида ҳибсга олинди. У Минскнинг Окрестина кўчасидаги вақтинчалик сақлаш изоляторига етказилди», — деган ёзув қолдирди Адамович Facebook’даги саҳифасида.
Экспертлар ҳибсни Статкевичнинг Минскда 8 сентябрь куни ўтказилиши мўлжалланган мухолифат акциясида иштирок этиш режаси билан боғламоқда. Акцияни Беларусь миллий конгресси ташкиллаштирмоқда.
Статкевич 2010 йилдаги президентлик сайловларида Александр Лукашенконинг рақиби бўлганди. Сайловлар ва норозилик акцияларидан сўнг Статкевич беш йилни қамоқда ўтказди.
Изоҳ (0)