Озарбайжон Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларидан биридаги қурол-яроғ омборида юз берган ёнғин ва портлаш оқибатида олти киши жабрланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Вазирликка кўра, барча ярадорлар Сиёзан туманидаги Ташхис марказига келтирилди ва уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Ўқ-дори портлаши оқибатида бир неча снаряд яқин ўртадаги аҳоли пунктларига қулади. Натижада Хизин ва Сиёзан туманларида бир неча ёнғин ўчоғи пайдо бўлди.
Ҳозирда Гилёзи ва Ситолчой қишлоқларидан аҳоли эвакуация қилинмоқда. Шунингдек, ёнғин туфайли Боку — Губа автомагистрали тўлиқ ёпиб қўйилди.
Изоҳ (0)