Венесуэла ҳарбийлари Тачира штатининг чегара ҳудудида бир жиноий гуруҳнинг олти аъзосини йўқ қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат қуруқлик қўшинлари бош қўмондони Хесус Суарес Чоуриога кўра, тўқнашув давомида икки ҳарбий жабрланди, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
«Патрульлаш чоғида ‘Лос-Растрохос’ номли гуруҳ билан тўқнашдик. Тўқнашув юз берди ва олти киши ўлдирилди, бир аёл қўлга олинди. У ҳозирда кўрсатма бермоқда», — деди Чоурио.
Ҳарбийлар гуруҳга тегишли бўлган Колумбия қуролли кучлари либослари ва ўқ-дориларни мусодара қилди.
Изоҳ (0)