• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шуҳрат Ризаев «Дўстлик» ордени билан мукофотланди. Унинг Президентга ёзган хати лотин-кирилл муҳокамасига сабаб бўлган эди

    Таниқли адабиётшунос Шуҳрат Ризаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25 августдаги фармонига мувофиқ «Дўстлик» ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар бермоқда.

    Шуҳрат Ризаев — марказда.

    Шуҳрат Ризаев — марказда.
    Фото: «Ijod.uz»

    Аввалроқ «Ўзбекистон» телеканалидаги «Муносабат» кўрсатуви бошловчиси Қуддус Аъзам «Дўстлик» ордени билан, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик эса «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирлангани ҳақида хабар берилган эди.

    Президент фармонида қайд этилишича, улар Ўзбекистон «мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун» мукофотланган.

    Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

    Мавзуга доир: Президент фармони билан бир қатор ўзбекистонликлар давлат мукофотлари билан тақдирланди

    Маълумот учун, Шуҳрат Ризаев 19 август куни «Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори биринчи ўринбосари сифатида таништирилган эди. Бунгача у «Жаҳон адабиёти» журналига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

    Мавзуга доир: Кирилл ёзувини лотиндан устун қилиш илтимоси билан Президентга хат ёзган Шуҳрат Ризаев «Ўзбеккино» раҳбари ўринбосари этиб тайинланди

    Қайд этиш жоиз, Шуҳрат Ризаевнинг «Китоб дунёси» газетасида (сайтида 10 август куни) эълон қилинган Президент Шавкат Мирзиёевга мактуби сўнгги вақтларда жамоатчилик ўртасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.

    Шуҳрат Ризаев ўз мактубида Президент эътиборига бир неча таклифларни ҳавола қилган бўлиб, улар орасида «кириллни асосий, лотинни иккинчи алифбо сифатида қонунийлаштириш» таклифи ҳам бор эди.

    Шуҳрат Ризаевнинг алифбо масаласида Президент Шавкат Мирзиёевга билдирган фикрлари билан тўлиқ қуйида танишишингиз мумкин.

    …Шу билан боғлиқ яна бир ўта муҳим ва ғоят оғриқли муаммо бор. Бу — жорий алифбомиз масаласи. Бугун 25 ёшгача бўлган фарзандларимиз лотин алифбоси асосидаги ёзувда савод чиқариб, ундан фойдаланяпти. Катта ёшдаги ҳамюртларимиз эса кирилл ёзувидаги алифбода мутолаа қилади ва иш юритади. Мана, учинчи ўн йиллик тўлиб боряптики, кўпчилик ҳануз лотин ёзувига мослаша олмаётир.

    Қолаверса, лотин алифбоси, мутахассислар фикрича, тилимиз табиатига унчалик мувофиқ эмас. Бинобарин, у янада такомиллаштиришни тақозо этади. Шу боис оммалашмаётган алифбодан оммавий ахборот воситалари ҳам, нашриётлар ҳам ниҳоятда кам фойдаланяпти. Мактаб ва ўрта махсус ўқув юртлари кутубхоналари лотин ёзувида бўлмаган адабиётларни фондларига олмайди. Натижада — бу кутубхоналар ғарибу қашшоқ, ёшларимиз ёниб тарғиб қилинаётган китобхонлик ва мутолаа маданиятидан бир тош нарида!

    Истиқлолимизнинг дастлабки йиллари «Ёш гвардия» ёки «Ўзбекистон ССР» номи билан нашр этилган неки китоб бўлса, у Алишер Навоийми, ё Абдулла Қодирий қаламига мансубми — фарқига бормай маҳв этганлари каби, ундан аввалроқ алифбони уч бора ўзгартириб (араб, лотин, кирилл), халқимизни саводсиз этганларидек жоҳилона иш тутишлар миллатимиз тарихи ва тақдирида хунук ва зарарли из қолдириши тайин.

    Сиз маърузангизда «жаҳолат» тушунчасига алоҳида тўхталиб, «… бугунги ҳаётий жараёнлар жаҳолат ҳамма соҳада ҳам учраши, агар унга қарши ўз вақтида кураш олиб борилмаса, ўта оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатмоқда», деб айтдингиз. Шўро давлати алифбо масаласида ана шундай сиёсат юритгани учун, араб, кейинроқ қисқа муддат лотин алифбосида яратилиб, сақланган ёки нашр этилган қанчадан-қанча маънавий-маданий обидалар: қўлёзмалар, ҳужжатлар, газета-журнал, китоб­лар, ёзишмалар архиву ҳужжатхоналарда ўлик бисот бўлиб ётибди.

    Биз ҳам лотиндан кирилл алифбосига ўтилган даврдан то шу кунгача саксон йиллик маданий тарихимизни фарзандларимизга кераксиз бир мулк ўлароқ қолдирмайлик. Фурсат ўтмасидан кириллни — асосий, лотинни иккинчи алифбо сифатида қонунлаштирайлик.

    Шуҳрат Ризаев, адабиётшунос

    25.08.2017, 21:18   Изоҳ (0)   24272
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қуддус Аъзам «Дўстлик» ордени билан мукофотланди

    25.08.2017, 20:42

    «Кийинишидан вилоятликка ўхшаш шахс»ни қидирган Тошкент ИИББ, журналистларни «қишлоқи» деб атаган ЎФФ ходими, Нурафшонга айланган Тўйтепа ва куннинг бошқа муҳим ха...

    25.08.2017, 20:19

    Президент фармони билан бир қатор ўзбекистонликлар давлат мукофотлари билан тақдирланди

    25.08.2017, 20:09

    Сенат Ўзбекистон Олий суди таркибига киритилган ўзгаришларни тасдиқлади

    25.08.2017, 19:53

    Шавкат Мирзиёев Краснодардаги ЙТҲ муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди

    25.08.2017, 19:02

    Абдулазиз Комилов Латвиянинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди

    25.08.2017, 18:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Словакия бош вазири Ўзбекистонда расмий кутиб олинди (фото)

    Ўзбекистон | 9 июн, 12:00

    Дунёдаги энг бой инсон Жефф Безос ва Лорен Санчеснинг никоҳ маросими бўлиб ўтиши кутилаётган 5 ҳашаматли меҳмонхона

    Лайфстайл | 9 июн, 11:38

    Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Ўзбекистон | 9 июн, 11:18

    Хитой компанияси Қорақалпоғистонда жамоат транспортини янгилашга ёрдам беради

    Ўзбекистон | 9 июн, 11:09

    Том Круз ёнаётган парашют билан 16 марта сакраб, жаҳон рекордини ўрнатди

    Кино | 9 июн, 11:04

    FIDE рейтинги. Карлсен етакчи, Абдусатторов 6-ўрин, Синдоров эса 29-поғонадан жой олди

    Спорт | 9 июн, 10:45

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 10 июнь куни ёмғир ёғади

    Ўзбекистон | 9 июн, 10:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.