Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Краснодар ўлкасида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси муносабати билан Россия давлат раҳбари Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг Краснодар ўлкасида йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди», — дейилади расмий ахборотда.
Сўнгги хабарларга кўра, 25 август куни Россиянинг Краснодар ўлкаси Волна шаҳарчаси яқинида автобуснинг сувга қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)