Ўзбекистон Сенати мамлакат Олий суди таркибига киритилган ўзгаришларни тасдиқлади. Сенатнинг бу ҳақдаги қарори матни 25 август куни ЎзА томонидан эълон қилинди.
Сенатнинг 25 августдаги қарорига мувофиқ, қуйидагилар Ўзбекистон Олий судининг судьяси лавозимига сайланган:
- Абдил Тўхташев — муддатсиз даврга;
- Акмал Муродов — ўн йил муддатга;
- Ботир Мўминов — муддатсиз даврга;
- Жамол Қаҳҳоров — ўн йил муддатга;
- Зарипахон Қурбонова — ўн йил муддатга;
- Зафар Назаров — ўн йил муддатга;
- Камол Тарихов — ўн йил муддатга;
- Мақсудбек Саидов — ўн йил муддатга;
- Муҳаббат Рабиева — ўн йил муддатга;
- Муҳаматали Назаров — муддатсиз даврга;
- Олим Холмирзаев — ўн йил муддатга;
- Омонжон Арабов — ўн йил муддатга.
Изоҳ (0)