Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 25 август куни Латвиянинг янги тайинланган элчиси Михаилс Попковсни қабул қилди.
ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, элчи Попковс Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ўз ишонч ёрлиқлари нусхасини топширган.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон—Латвия кун тартибининг долзарб масалалари, алоқаларни сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ривожлантириш ҳамда «Ўзбекистон—Европа Иттифоқи» шаклида ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр алмашилди.
«Музокараларда алоҳида эътибор бўлажак икки томонлама қўшма тадбирларга қаратилди», — дейилади вазирлик расмий ахборотида.
Изоҳ (0)