Яманда 35 нафар тинч аҳоли вакили Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари бомбардимони қурбони бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Al Mayadeen телеканалига кўра, авиазарба Санонинг шимолий чеккасига берилган. «Синьхуа» агентлиги зарба Сано шимолидаги меҳмонхонага қаратилганини билдирди.
Reuters ҳодиса оқибатида 13 киши яраланганини маълум қилди.
Изоҳ (0)