Ингушетиянинг Малгобек туманидаги Пседах қишлоғида ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари жангарилар гуруҳини йўқ қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, 3 нафар жангари ўлдирилди. Операция давомида тинч аҳоли ва куч тизими ходимларидан ҳеч ким жабрланмади.
23 август, душанба куни Пседах қишлоғида аксилтеррор операцияси тартиби жорий этилди. Текширув давомида аниқланган ва ҳарбийларга қарата ўқ узган жангарилар йўқ қилинди. Отишма чоғида жиноятчилар яширинган уйда кучли портлаш рўй берди. Бино тўлиқ вайрон бўлди.
Миллий аксилтеррор қўмитасига кўра, йўқ қилинган террорчилар орасида полициячиларни ўлдириш ва ФХХ бошқармаси биноси ўққа тутилишига алоқадор бўлган Малгобек жиноий гуруҳи етакчиси ва аъзолари бўлган.
Изоҳ (0)