Терроризмга қарши самарали курашиш учун Афғонистондаги Америка ҳарбийлари ваколатлари кенгайтирилади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Биз террорчилар ва бутун Афғонистон бўйлаб зўравонлик, хаос ёяётган криминал тармоқларга зарбалар бериш учун Америка қуролли кучлари ваколатларини кенгайтирамиз», — деди Трамп.
Шунингдек, Трамп АҚШ қўшинларининг Афғонистондан тезда олиб чиқиб кетилиши террорчилар томонидан фойдаланиладиган бўшлиқни юзага келтириши мумкинлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)