АҚШ Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида тинч музокаралар ўтказилишини дастлабки шартларсиз қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг баёнотида айтилади, деб ёзади «ТАСС». Баёнот АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Афғонистон бўйича янги стратегия эълон қилингач, тарқатилди.
Тиллерсоннинг фикрича, Вашингтоннинг янги стратегияси муайян вазифаларни бажариш учун «сунъий тарзда яратилган сўнгги муддатларга асосланган аввалги ёндашувлар»дан тубдан фарқ қилади.
«Биз ‘Толибон’га жанг майдонида ғалаба қозона олмаслигини аниқ-равшан айтаяпмиз. Аммо ‘Толибон’да урушга нуқта қўйиш мақсадида музокаралар асосида тинчлик ва сиёсий легитимликка эришиш учун йўл бор», — деди Тиллерсон.
Изоҳ (0)