АҚШ фуқароси Эва Эчеверрия Johnson & Johnson компаниясини саратон билан хасталаниб қолишига сабабчи бўлганликда айблаб, унга қарши даъво бўйича 417 миллион доллар ундириб олди, деб ёзади TJournal.
Компания судда биринчи марта бундай суммага ютқазиб қўйди, аммо суд ҳукмига қарши даъво аризасини бермоқчи.
Аёл Johnson’s Baby Powder (интим гигиена учун болалар присипкаси)ни кўп йиллар давомида ишлатгани учун тухумдон саратонига чалингани туфайли компанияни айблади. Лос-Анжелес Олий суди маслаҳатчилари Эчеверрияга ён босди ва етказилган зарар учун компаниядан 417 миллион доллар ундириб олиш ҳақида қарор қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Американинг Johnson & Johnson компаниясига унинг талькли маҳсулотини ишлатгандан сўнг саратонга чалиниб қолган Виржиния штати фуқаросига товон пули сифатида 110 миллион доллар тўлаш мажбурияти юклатилган эди.
Изоҳ (0)