Каталония полицияси раҳбари Хосеп Луис Траперо Барселона ва Камбрильсда терактлар уюштирган Риполь шаҳри имоми Абдулбоқи ас-Сатийнинг ўлимини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Имом ўлганини тасдиқлайман. Унинг жасади Алканар шаҳридаги террорчилар бошпанасидан топилди. Бу ерда бошқа жасадлар ҳам топилиши мумкин», — деди Траперо.
Олдинроқ Абдулбоқи ас-Сатий Алканардаги портлашда ҳалок бўлганлардан бири эканлигини етарлича далиллари мавжудлиги билдирилганди.
Изоҳ (0)