Канада жанубида жойлашган ферма эгалари полиздан нафақат сабзи йиғиб олди, балки 84 ёшли қариндошининг 13 йил аввал иш вақтида йўқолган узугини ҳам топиб олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Мери Грес 2004 йилда Канада жанубидаги оилавий ферманинг боғида ишлаётган вақтда узугини йўқотиб қўйган. Аёлнинг сўзларига кўра, у эрига узукни йўқотиб қўйганини айта олмаган ва тезда бошқа узук олган.
Аёлнинг келини узукни топиб олгач ҳайратга тушган ва у эрининг бувиси ёки онасиники эканлигини тушунган. Чунки фермада улардан бошқа аёл яшамаган.
Хабар берилишича, узукнинг эгаси уни тақишни режалаштирмоқда, чунки узук ҳали ҳам унинг бармоқларига мос келмоқда.
Изоҳ (0)