Хитой пойтахти Пекин шаҳрида кун-у тун фитнес билан шуғулланиш учун кабиналар ўрнатилди. Бу ҳақда Daily Mail газетасига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, кабиналар одамларга спорт билан кўпроқ шуғулланиш имконини беради. Ҳавонинг ифлослангани сабабли кўплаб хитойликлар очиқ ҳавода спорт билан шуғулланмайди. Югуриш йўлакчаси билан жиҳозланган кабина одамларга 12 юан (2 доллар) эвазига бир соат шуғулланиш имконини беради.
Нашрнинг ёзишича, ҳар бир кабинада югуриш йўлакчаси билан бирга, ҳаво тозалагич, кўзгу, телевизор ва кондиционер ўрнатилган. Машғулот вақтида фойдаланувчилар электрон почтани текшириши, мусиқа эшитиши ёки фильм томоша қилиши мумкин.
Изоҳ (0)